Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жазоир БРИКСга қўшилиши учун расман ариза берди
11:30 / 2022-11-08

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг халқаро ҳамкорликлар бўйича махсус элчиси Лейла Зарукий баёнот берди, деб ёзмоқда "Аш-Шурук" нашри.

"Жазоир БРИКСга аъзо бўлиш учун расман ариза топширди", – деган дипломат.  

Август ойида мамлакат Президенти Абдулмажид Теббун республика БРИКСга қўшилишга тайёр экани ҳақида маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, ташкилотга аъзо бўлиш учун Жазоирда барча шароит етарли.    

Июнь ойида Эрон ҳам БРИКСга ариза топширгани маълум қилинган эди. Кейинчалик Индонезия, Туркия, Саудия Арабистони, Миср ва  Аргентина давлатлари ҳам ташкилот эшигини қоқаётгани ҳақида хабар тарқалди.  

Ҳозирда БРИКС иқтисодий тузилмасига Россия, Хитой, Бразилия, Ҳиндистон ва Жанубий Африка Республикаси киради.