English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жазо енгиллаштирилмоқда
14:45 / 2024-04-13

Мамлакатимизда кейинги йилларда ички ва ташқи туризм янада ривожлантирилиб, миллий иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларидан бирига айлантирилмоқда. Замонавий туристик инфратузилмалар барпо этилиб, мавжудларида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилаётир.

Бу борада туризмнинг барқарор ривожланиши ва мамлакатимизнинг туристик жозибадорлиги ортишига ноқулайлик туғдираётган айрим омилларнинг бартараф этилишини давр тақозо этади. Жумладан, юртимиз ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб киришни, шунингдек ўтказишни, олишни, сақлашни ёки улардан фойдаланишни содир этганлик учун белгиланган жиноий жавобгарлик чоралари мазкур қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасига номутаносиб эканини кўрсатди. Бу ҳолат фуқаролар, шу жумладан, туристларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлмоқда. Мазкур масаланинг ечимини топиш учун шу йил 15 мартда “Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб киришни, ўтказишни, сақлашни ёки улардан фойдаланишни содир этганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо турларини киритиш орқали енгиллаштирилишини, мазкур ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси ўзгартирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш белгиланган модда билан тўлдирилди. Эндиликда учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди. Ваҳоланки, мамлакатимиз чегара божхона постлари орқали дронларни ғайриқонуний олиб ўтишга уринишлар сўнгги йилларда кўпайгани кузатилаётган эди. Масалан, 2022 йил чегара божхона постлари орқали 46 ҳолатда ўтган 46 дона учувчисиз учиш аппарати ва унинг эҳтиёт қисмлари тўхтатиб қолинган бўлса, ўтган йили 41 та ҳолатда 275 дона учувчисиз учиш аппарати ва унинг эҳтиёт кисмлари ушлаб қолинган. Бундай ноқонуний уринишларга мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари қатори Сурхондарё вилоятида ҳам дуч келиниб, божхона ходимлари 2022 йил ва ўтган йил бир донадан учувчисиз учиш аппарати ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ички ҳудудда олиб қўйган. Жорий йилнинг ўтган даврида қўшни давлатдан олиб ўтишга уринилган битта учувчисиз учиш аппарати “Сариосиё” чегара божхона постида ушлаб қолинган.

Қонунчилигимизга бу масала билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрўсини янада ошириб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимояланишини таъминлайди. 

Шохрўз Ўралов, Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари.