Жажжи кичкинтойлар байрами
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Янги Наманган тумани ҳокимлиги, туман мактабгача таълим бўлими ҳамда туман таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши ҳамкорлигида "Бахтли болалик - биз Президент фарзандларимиз" шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Унда тумандаги 21 та давлат мактабгача таълим ташкилотининг 300 нафарга яқин тарбияланувчилари қатор спорт турлари бўйича чиқишлари, расмлар кўргазмаси, мусиқий дастурлари билан иштирок этди.
Тадбир якунида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан барча мактабгача таълим ташкилотига 11 турдаги спорт жиҳозлари ҳамда жажжи болажонларга спорт кийимлари совға қилинди.
[gallery-7396]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ, ЎзА