Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жажжи гимнастикачилар баҳси
10:45 / 2023-09-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида “Гимнастикага илк қадам” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда аҳоли ўртасида гимнастика спорти, хусусан, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, трамполин, акробатиканинг оммавийлигини ошириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни аниқлаш, профессионал спортчиларни тайёрлаш, мактабгача ёшдаги болаларда ушбу спорт тури бўйича бошланғич кўникмаларни шакллантириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

[gallery-13783]

Мусобақада вилоятдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 3-7 ёшли 65 нафар тарбияланувчиси иштирок этди. Жажжи гимнастикачилар якка ва жамоавий машқларда баҳс олиб борди. Иштирокчилар ўзларининг чиройли чиқишлари билан спортнинг нафис тури ҳисобланган бадиий гимнастиканинг ўзига хос, нозик жиҳатлари, техникасини пухта ўзлаштириб олганлигини кўрсата олди. 

Якуний натижаларига кўра, якка машқларда Поп тумани вакили Мубина Абдувоҳидова, жамоавий машқларда Чуст тумани жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. 

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА