Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жайрон “меҳмонга” келди
17:32 / 2024-08-30

Жиззах вилоятининг Бахмал тумани тоғли ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйига, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жайрон (уни “Қизилқум архари”деб ҳам аташади) галасидан адашиб келиб қолди.

Бу ҳақда Жиззах вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Хабарга кўра жайрон ўрмон хўжалиги ҳудудига яқин қишлоқдаги фуқаронинг оғилхонасига киргач эшик ёпилиб қолганлиги сабаб чиқиб кета олмаган. 

Бу ҳолатдан хабар топган хонадон соҳиби жайронни тутиб олиб, Бахмал ўрмон хўжалигининг нозирларига топширган. “Қизил китоб”га киритилган, жониворнинг умумий аҳволи хўжалик нозирлари томонидан ветеринар кўригидан ўтказилган ва ҳар томонлама соғлом эканлиги мутахассис томонидан аниқлангач, Нурота давлат қўриқхонасига қарашли “Falcon Solutcons” МЧЖ ходимларига топширилган. 
Айни дамда жайрон табиат қўйнига қўйиб юборилган. 

А.Қаюмов, ЎзА.