Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жайҳун” жамоаси кубок соҳиби
17:20 / 2022-03-22

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга жалб қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида футбол бўйича прокурор кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Бир ой давом этган мусобақада туман ички ишлар ҳамда халқ таълими бўлимлари, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларидан 12 та жамоа иштирок этди. Наврўз байрами арафасида ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланди.


 

Мусобақада яхши ўйин кўрсатган “Жайҳун” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, туман прокурори кубоги соҳиби бўлди. Иккинчи ўринни “Мўйноқ” маҳалла фуқаролар йиғини, учинчи ўринни “Толлиўзак” маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари эгаллади.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири