Жавоҳир Синдоров яна бир юксалишга эришди
Жорий йил 28 март - 16 апрель кунлари шахмат бўйича Кипр давлатида ўтказилиши режалаштирилган Номзодлар турнирига ҳозирлик кўраётган маҳоратли шахматчимиз Жавоҳир Синдоров халқаро рейтингда юксалишга эришди.
АҚШ кубоги турнирида иштирок этган дунёнинг энг кучли гроссмейстерларидан бири Уэсли Со рейтингда 9 очко йўқотди. Натижасида кучли ўнликни тарк этди. Ҳамюртимиз эса турнирларда кўрсаткичларини яхшилади ва ФИДЕ рейтингида Топ-10 шахматчилар қаторига қўшилди.

Жаҳон шахмат тарихида илк бор икки ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров бир вақтнинг ўзида ФИДЕнинг Топ-10 рейтингидан жой олди. Бу мамлакатимиз ёшларининг интеллектуал салоҳияти юқорилигидан дарак.
Т.Рўзиев,
ЎзА