Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жавоҳир Синдоров шахмат клуби иш бошлади
10:54 / 2025-11-30

Пойтахтимизда жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоров шахмат клуби иш бошлади.

Клубнинг очилиш маросими муносабати билан ўтказилган турнирда иштирок этган Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби Бобур Сатторов Жавоҳир Синдоров шахмат мактабининг иш бошлагани ёш истеъдодларни кашф этишга хизмат қилишини таъкидлади.

Турли ёш тоифаларида ўтказилган турнирнинг энг маҳоратлилар ўртасида ўтказилган мусобақада Муҳиддин Мадаминов ғолибликни қўлга киритган бўлса, Муҳаммадзоҳид Суяров, Саидакбар Саидалиев, Ҳумоюн Бекмуратов, Асроржон Омонов совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.

Аёллар ўртасидаги мусобақада Нодира Нодирхонова, фахрийлар ўртасида Михаил Цой, шунингдек, ёш тоифалари орасидаги баҳсларда Муназзам Сотвалдиев, Шукрона Собирова, Сарвар Абдуахатов 1-ўринни банд этди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар тегишли даражадаги пул мукофотлари билан тақдирланди.

Т.Рўзиев, ЎзА