Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жавоҳир Синдоров бугун қора доналарда туркиялик шахматчига қарши дона суради
10:59 / 2025-05-22

Бугун, 22 май куни Швециянинг Мальмё шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “TePe Sigeman & Co Chess Tournament-2025” турнирининг 3-турида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров қора доналарда Туркия вакили Ягиз Каан Эрдогмус билан куч синашади.

Кеча турнирнинг 2-турида АҚШ терма жамоаси таркибида 2016 йили Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблигига эришган Рэй Робсонга қарши кечган баҳсда ҳамюртимиз оқ доналарда ҳаракатланди. Жавоҳир Синдоров 30-юриш ҳолатигача позицион ҳолатда кичик устунликка эга эди. Аммо айнан 30-юришдаги ноаниқлик кучларнинг тенглигига ва охир-оқибат учрашувнинг дуранг кўринишида якунланишига олиб келди.  

Ортда қолган ўйинлар сарҳисобига кўра, венгриялик Ричард Раппорт, Жавоҳир Синдоров ва туркиялик Ягиз Каан Эрдогмус 1,5 очко билан етакчилик қилмоқда.  

Бугун Эрдогмус – Синдоров ва Ричард Раппорт – Тан Чжунъи(Хитой) курашлари етакчилик ҳолатига кимлар муносиблигига қайсидир маънода ойдинлик киритади. Қолаверса, 1 очкога эга Нильс Гранделиус(Швеция), Рэй Робсон(АҚШ), Василий Иванчук(Украина) иштирокидаги баҳслар ҳам пешқадамлар номини аниқлашда муҳим саналади.  

Т.Рўзиев, ЎзА