Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жавоҳир Синдоров 2016 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби билан куч синашади
17:25 / 2025-05-21

Бугун, 21 май куни Швециянинг Мальмё шаҳрида шахмат бўйича ўтказилаётган “TePe Sigeman & Co Chess Tournament-2025” турнирининг 2-турида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров АҚШ терма жамоаси таркибида 2016 йили Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблигига эришган Рэй Робсон билан куч синашади.

Мазкур нуфузли турнирнинг кеча ўтган 1-турида Синдоров аёллар ўртасида 16-жаҳон чемпиони хитойлик Тань Чжунъи билан баҳс олиб борди. 

Қора доналарда ҳаракатланган ҳамюртимиз учрашувнинг 60-юриш ҳолатида “TePe Sigeman & Co Chess Tournament-2025” турнирида иштирок этаётган ягона аёл шахматчини мағлубиятга учратди. 

2-тур ўйинлари остонасида Жавоҳир Синдоров 1 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра, пешқадамлик қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 7 та турдан иборат бўлган ушбу турнир 26 майга қадар давом этади. 

Т.Рўзиев, ЎзА