Жавоҳир Алиқулов Паралимпия ўйинларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади
Париж шаҳрида ўтаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг пара таэквондо WT бўйича эркаклар ўртасидаги (К44 класс) баҳсларида ҳамюртимиз Жавоҳир Алиқулов ўз иштирокини ғалаба билан бошлади. У мазкур мусобақада вазни 70 килограммгача бўлган пара таэквондочилар ўртасидаги чорак финал баҳсида мексикалик Диего Хуан Лопез Гарцияни таслим қилди.
Энди Жавоҳир Алиқулов озарбайжонлик Имамаддин Халилов билан ярим финалда рақобатлашади. Мазкур беллашув мамлакатимиз вақти билан соат 21:48 дан сўнг бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА