Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жавобгарликдан озод этилди
14:43 / 2026-02-03

Сирдарё туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида икки нафар вояга етмаган фарзанди учун белгиланган алимент тўловларини тўламаган қарздор она жами 28 миллион 585 минг сўм қарзни тўлиқ қоплади. Натижада у маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Маълум бўлишича, Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан, мазкур фуқаро узоқ вақт давомида фарзандлари таъминоти учун белгиланган алимент мажбуриятини бажармаган.

Бир неча бор расмий огоҳлантиришларга қарамасдан, тўловлар амалга оширилмагани сабабли давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш ҳужжатлари судга тақдим этилган.

Суд жараёнида қарздор она ўз айбини англаб етиб, белгиланган алимент қарзини ихтиёрий равишда тўлиқ тўлаб берган. Бу ҳолат суд томонидан инобатга олиниб, унга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилмади.

Қайд этиш жоизки, фарзанд тарбияси ва уни моддий жиҳатдан таъминлаш ҳар бир ота-онанинг қонун билан белгиланган маънавий бурчи ҳисобланади. Алимент тўловлари эса, аввало, болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири