Инсоният ўзининг кўп минг йиллик тараққиёти давомида яратган энг буюк кашфиётларидан бири китоб, албатта. Узоқ замонлар оша китоб инсонлар ҳаётига зиё, нур берувчи воситага айланди. У орқали инсон ўтмишини, бугунги кечмишини ва келажак умидларини кўради, жамиятга етказади.
Шундай даврлар бўлдики, бир китоб, бир адиб бутун тақдирлар, миллатлар келажагини ўзгартириб юборди, унинг руҳиятини бойитди. “Адабиёт атомдан кучли, - дея Абдулла Қаҳҳор балки шуни назарда тутгандир. Ушбу иқтибоснинг давомида айтилганидек, - лекин унинг кучини ўтин ёришга сарф этмаслик керак”.
Бир вақтлар жадид зиёлилари орзу қилган, интилган ва уларнинг армонига айланган маърифатли ва озод жамият, дунёнинг ривожланган давлатларидан бири бўлиш бугун ҳам бизнинг орзуимиз бўлиб қолмоқда. Негаки миллатимизнинг қаймоқлари бўлган бир авлод советларнинг қатағон машинаси қурбонига айланди. Машъала қўлдан кетди, ундан сўнг кўп йўлимизни йўқотдик ва бугун қайта топгандекмиз. Жамиятимизда яна китобга меҳр, зиё масканларига эътибор қайтадан жонланаётгандек. Бугун ёшларимиз орасида қайтадан бир қатлам пайдо бўлдики, улар эртанги кунги тараққиётимизни фақатгина жамиятимиз аъзоларини маърифатли қилиш билан боғламоқдалар.
Бугун биз ёш ижодкор Жавлон Жовлиев билан бугунги кун ёзувчисининг ижтимоий ва ижодий муаммолари, ёшлар китоб ўқимай қўйганлигининг асл сабаблари, ёзувчи ўзининг асарларида нега тарихга юзланиб, жадидлар ҳаётини ва ижодини қаламга олишидан мақсад нима эканлиги, бугун ўзбек адабиётини халқаро майдонларга кенг тарғиб қилиш вақти келганлиги ҳақида батафсил суҳбатлашдик.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/U80e_qooBDg" title="Жавлон Жовлиев: Ўзбек адабиётини халқаро майдонга олиб чиқиш вақти келди." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА