English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жасур Жалолиддинов 6 йилдан сўнг терма жамоага чақирилди
15:19 / 2026-01-13

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро январь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Мураббийлар штаби қарорига кўра, мазкур йиғин 20 январь куни БААда бошланади. Унда маҳаллий чемпионатда тўп сурувчи терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш режалаштирилган.  

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур таркибдан Жасур Жалолиддинов ҳам ўрин олди. У сўнгги бор 6 йил аввал Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган эди. Ўшанда ярим ҳимоячи илк марта 2020 йил Вадим Абрамов томонидан миллий жамоага таклиф қилинган ва Беларусь билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушган эди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг январь ойидаги йиғини учун таркиби:

Дарвозабонлар:

Ўткир Юсупов

Владимир Назаров

Эдем Неманов

Ҳимоячилар:

Маҳмуд Муҳаммаджонов

Авазбек Ўлмасалиев

Отабек Аҳадов

Достонбек Турсунов

Зафармурод Абдираҳматов

Алибек Давронов

Жаҳонгир Ўрозов

Дилшод Комилов

Иброҳимхалил Йўлдошев

Ярим ҳимоячилар:

Иброҳим Иброҳимов

Хуршид Ғиёсов

Жасурбек Жалолиддинов

Шерзод Эсанов

Қувондиқ Рўзиев

Аббос Ғуломов

Жавоҳир Ҳусанов

Аброрбек Исмоилов

Икромжон Алибоев

Ҳужумчилар:

Рустам Турдимуратов

Азиз Холмуродов

Самандаржон Мавлонқулов

Анваржон Ҳожимирзаев

Фирдавс Абдураҳмонов

Алишер Одилов

Ойбек Бозоров

Нодирбек Абдураззоқов.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА