Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Жасоратнинг юз лаҳзаси» китоби қаҳрамони ёшлар билан учрашди
18:07 / 2021-05-20

Навоий шаҳридаги «Ёшлар маркази»да «Жасорат ва матонат» ёшлар тарғибот маркази ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шойим Шерназарнинг иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Пирназар бобо Турдиев хотиралари асосида тайёрланган «Жасоратнинг юз лаҳзаси» китоби тақдимоти ўтказилди.

Унда ижодкорлар, ёшлар ва ОАВлари вакиллари китоб қаҳрамони 101 ёшли Пирназар бобо билан учрашди.

«Жасорат ва матонат» ёшлар тарғибот марказининг лойиҳаси доирасида чоп этилган мазкур китобда уруш давридаги воқеалар ҳикоя қилинган.

Учрашувда Пирназар бобо Турдиев ёшларга уруш даври хотираларини сўзлаб берди.

Ҳозирда қаҳрамонимиз Навоий вилояти, Кармана тумани, Дўрмон маҳалласида яшайди.

[gallery-2469]

– 1942 йилнинг кузида Россиянинг Пенза шаҳрида биринчи урушга кирдик, – дея хотирлайди бобо. – 2-Белоруссия фронтида жанг қилдим. Полтава, Курск, Орёл, Гомел ерларидан фрицларни қувиб чиқардик. Навбат Польша ерларига келди, ундан ўтиб Германияда ғалаба байроғини Рехистаг устига тикладик. 

Мен билан сафдош не-не ватандошларим кўз ўнгимда ўққа учиб кетди. Ватанга бўлган муҳаббат, ота-онам дуоси мени омон сақлаган бўлса керак, деб ўйлайман. Пешонамда яшаш ҳаққи бор экан, душманни таслим қилиб 1946 йилнинг баҳорида юртга қайтдим. Уйга келганимда онам, отам тириклигимга ишонмаган. Чунки икки маротаба мендан қора хат келган эканда.

Маълум қилинишича, минг нусхада чоп этилган китоб ўқув муассасаларига, ёшларга тақдим этилиши режалаштирилган

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА.