Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жасорат, қатъият ва адолат тимсоли
16:20 / 2026-02-16

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда буюк саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳарбий санъати ва стратегик маҳоратига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда офицерлар, сержантлар ва муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Давра суҳбатида Бобурнинг ёшлик йилларидан бошлаб олиб борган ҳарбий юришлари, мураккаб сиёсий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, қўшин тузилмасини самарали бошқариш борасидаги тажрибаси ҳақида атрофлича сўз юритилди. Марказлашган бошқарув, тезкор ҳаракат, разведка маълумотларидан унумли фойдаланиш ва жанг майдонида интизомни устувор қўйгани алоҳида таъкидланди.

[gallery-27682]

Шунингдек, Бобурнинг Ҳиндистон сари юришлари, кичик қўшин билан йирик кучларга қарши муваффақиятли жанг олиб боргани, ҳарбий тактика ва стратегияда янгича ёндашувларни қўллагани мисоллар билан тушунтирилди. Буюк бобомизнинг саркардалик фазилатлари — жасорат, қатъият ва адолат — бугунги кунда ҳам ҳарбийлар учун1 ибрат мактаби экани қайд этилди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар савол-жавоблар олиб боришди ва Бобур меросининг замонавий ҳарбий таълим-тарбиядаги аҳамияти муҳокама қилинди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА