French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори
09:52 / 2024-05-08

Тошкент Фотосуратлар уйида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган «Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори» шиори остида бадиий кўргазма ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг рангтасвир ва фотосуратлари намойиш этилмоқда.   

Экспозицияда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари билан бирга қадрдон кунларимиз хотиралари муҳрланган сюжетлар, ўтмишга айланиб бўлган замондош портрети, яқин ўтмишда ишланган натюрмортлар акс этган картиналар билан танишиш мумкин. 

[gallery-17336]

А.Батиковнинг «Хотира майдони», В.Кузнецовнинг «Тошкент. Эски шаҳар», Л.Маркиннинг "Тошкент – нон шаҳри",  «Оқ настарин», Р.Азихановнинг «Отам портрети», Е.Шубинанинг «Сарвиноз», «Вероника» ва А.Донецнинг «Сўқоқ тепаликларида», Ф.Муҳаммаджановнинг «Шаршара. Нанай қишлоғи» каби картиналари ўзига хослиги билан ажралиб туради.   

Экспозициядан, шунингдек, Р.Шарипов (Академик Э.Ртвеладзе), В.Шлосберг (Ҳайкалтарош Ж.Миртажиев), (Фоторассом М.Головачев), В.Ан (Фоторассом Д.Михайлов)нинг ҳамкасб ва замондошлари хотирасига бағишланган портретлари ҳам ўрин олган. Портретларда ижодкорларнинг кучли руҳий ҳолатлари ёрқин талқин этилган.  

Н.Усмонова, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА