ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ, мамлакатимиз умумтаълим мактабларида “Жасорат мактаби” ташкил этилди. Мазкур мактаблар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний ва маънавий салоҳиятини юксалтириш мақсадида фаолият юритади.
Бугунги кунда республика бўйлаб жами 208 та ана шундай мактаб иш бошлаган бўлса, Сурхондарё вилоятида улар сони 15 тага етди.
Онлайн рўйхатдан ўтган ўқувчилар тест ҳамда жисмоний тайёргарлик синовларидан муваффақиятли ўтгач муассасага қабул қилинди.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонлик хизматчилари ташаббуси билан мазкур мактабларда турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
[gallery-25238]
Навбатдаги тадбирда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган бош сержантлардан бири “Жасорат мактаби”га ташриф буюриб, ёшлар билан учрашди ва уларга маҳорат дарсини ўтди. Машғулот сўнгида тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тайёрланган таълимий фильм намойиш этилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА