Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жасорат мактаби” ҳарбий-ўқув йиғини якунланди
10:19 / 2025-11-20

Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби” ҳарбий-ўқув йиғини ўтказилди.

Унда шаҳар ва туманлардан юз нафар иштирокчи қатнашди.  

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда малакали кадрлар бўлиб етишишига кўмаклашиш мақсадида йиғин доирасида маънавий-маърифий ва бизнес сабоқлари, жанговар тайёргарлик машғулотлари, психологик ва мотивацион тренинглар олиб борилди. Ўқув йиғини давомида иштирокчилар нафақат амалий кўникмаларни ўзлаштирди, балки жамият ва ватан олдидаги бурчларини янада чуқурроқ ҳис қилди.

– Ўн кун давомида тенгдошларимиз билан биргаликда ҳарбий қисмдаги аскар акаларимиз билан ёнма-ён туриб хизмат қилдик, – дейди йиғин иштирокчиларидан бири, Нурота туманидаги Жарма маҳалласида истиқомат қилувчи Абдулатиф Нуриддинов. – Бу ерда нафақат жисмонан чиниқдик, балки ташкил этилган турли мусобақаларда, интеллектуал ўйинларда иштирок этиб билимларимизни янада ошириб, кўникмаларимизни шакллантирдик.  

Ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби” ўқув йиғини якуни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилиб, ҳарбий оркестр ва фахрий қоровул чиқишлари намойиш этилди.

Тадбирда ўқув йиғинида фаол иштирок этган ёшларга тегишли сертификатлар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, ҳарбий-ўқув йиғини давомида ўтказилган спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ёшлар муносиб тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири