French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жасорат мактаби” га имтиҳонлар бошланди
10:50 / 2025-07-10

Бугун юртимиз бўйлаб илк бор "Жасорат мактаби"га кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи — тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу муҳим жараён Самарқанд вилоятида ҳам фаол давом этмоқда.

"Жасорат мактаби" имтиҳонларида қатнашиш учун Самарқанд вилоятидан жами 1691 нафар 5-синф ўқувчилари рўйхатдан ўтган. Имтиҳонлар бошланишидан  олдин вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарияти ўқувчилар ва ота-оналарга  яратилган шароитлар   билан танишди.  

"Жасорат мактаби" вилоятнинг 16 та туман, шаҳарларида ташкил этилган бўлиб, ҳар бир тумандаги муассасаларга 26 нафардан ўқувчи қабул қилинади.  

Кейинги босқич жорий йилнинг 17-18 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда ўқувчилар жисмоний тайёргарликдан имтиҳон топширади.

Ғ. Ҳасанов,  

А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари