ФОТОРЕПОРТАЖ
Жиззах тажрибаси асосида уюшмаган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тайёрлаш ва ўқитиш мақсадида Наманган вилояти мудофаа ишлар бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида ташкил этилган “Жасорат мактаби”нинг 10 кунлик ҳарбий ўқув йиғинининг 2-мавсуми якунланди.
Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда Республика маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими раҳбари Мусахон Аппақов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Азизбек Тошматов ҳамда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Бегзод Тошев иштирок этди.
[gallery-10974]
Тадбирда ҳарбий қисм оркестри ҳамда фахрий қоровул взводининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан йиғилган 100 нафар йиғин иштирокчиларига ҳарбий ўқув йиғинини муваффақиятли тугатганлиги бўйича махсус сертификатлар тантанали топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА