Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жасорат” – буюк аждодларимиз меросига садоқат тимсоли
11:50 / 2025-08-28

Тошкент шаҳридаги “Миллат фидойилари” ёдгорлик мажмуасида “Жасорат” китоблар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

Буюк аждодларимиз меросига садоқат тимсоли сифатида чоп этилган ушбу тўплам Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Маҳмуд Ғазнавий, Шоҳрух Мирзо, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Абдуллахон каби буюк саркардаларнинг ҳаёти ва жасорати ҳақида ҳикоя қилади.  

Тадбир давомида улуғ аждодларимизнинг жасорат ва фидойилиги, уларнинг халқимиз озодлиги, юртимиз тинчлиги ва мустақиллиги йўлида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида сўз борди. Иштирокчилар учун тайёрланган “Жасорат” тўплами нафақат тарихий ҳақиқатларни ёдга солувчи манба, балки ёшлар онгини Ватанга садоқат ва фидойилик руҳида шакллантиришга хизмат қилувчи бебаҳо маънавий хазина сифатида тақдим этилди.

Тадбир жараёнида сўзга чиққан адиб ва мутахассислар, ҳарбийлар ҳамда ёшлар вакиллари миллий меросимизни асраб-авайлаш, аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўлидан сабоқ олиш, жасорат ва мардлик каби фазилатларни ёшлар қалбида чуқур сингдириш зарурлигини таъкидладилар.

Тадбир якунида ёшларга “Жасорат” номли китоблар тўпламлари тантанали равишда топширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА