Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жаслиқ”да янги уй фойдаланишга топширилди
18:32 / 2023-12-09

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани “Жаслиқ” шаҳарча фуқаролар йиғинида 45 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни Конституция байрами ҳамда янги уйнинг фойдаланишга топширилиши билан қутлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 август кунги  “Қорақалпоғистон Республикасида авария ҳолатидаги ва бутунлай эскирган кўп квартирали уйларни реновация қилиш орқали аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш тўғрисида”ги қарори асосида Қўнғирот тумани “Жаслиқ” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида  ҳар бири 45 хонадонли 4-5 қаватли 11 та авария ҳолатидаги турар жой биносини реновация қилиш орқали республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қуриш белгиланган эди.

Байрам арафасида дастлабки кўп қаватли уй ўз эгаларига топширилди. Умумий қиймати 7,402 миллиард сўм бўлган турар жой биноси “Бизнес стандарт” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан қуриб битказилди. 

Қарорга мувофиқ, ҳар бири 45 та хонадонга мўлжалланган 5 қаватли 4 та турар жойнинг қурилиш ишлари 2022 йилда бошланган эди. Қолган 3 та турар жойни келгуси йили фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Довуд  Абибуллаев, ЎзА мухбири