Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жарроҳлик амалиёти учун 10 миллион сўм пул ажратилди
17:01 / 2021-09-28

Самарқанд вилоят ҳокимининг жорий йил 25 август куни Самарқанд шаҳрида ўтказган сайёр қабулида шаҳарнинг Мустақиллик маҳалласида яшовчи Н.Очилова Оқдарё туманида истиқомат қилувчи куёвида жарроҳлик амалиётини амалга ошириш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Ушбу мурожаатни ўрганиш “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимига йўналтирилганди.

Фонд вилоят бўлимининг маълумотига кўра, ўтганиш давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан фуқаро Х.Турсуновнинг жарроҳлик амалиётини хорижда амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида хулоса олинди. Шундан сўнг ушбу масала белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, маҳаллий кенгаш қарори билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Оқдарё туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасидан фуқарога 10 миллион сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам пули ажратилди.

 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА