Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди
17:11 / 2025-06-13

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида 1987 йилда туғилган беморда юқори технологик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

Малакали шифокорлар томонидан чап томонлама гемитиреоидэктомия – қалқонсимон безнинг ярим қисми ва ўсмани олиб ташлаш амалиёти бажарилди. 7 йилдан буён бемор ушбу касаллик билан курашиб келаётган эди. Сўнгги вақтларда ўсма сезиларли даражада катталашган.

Операция муваффақиятли ўтказилиб, ҳозирда беморнинг ҳолати барқарор.

Бу амалиёт нафақат пойтахтда, балки вилоятларда ҳам юқори малакали мутахассислар ва замонавий тиббий жиҳозлар ёрдамида юқори даражада амалга оширилаётган тиббий хизматларнинг яна бир яққол намунасидир.

А.Бўриев, ЎзА мухбири