Жарқўрғондаги савдо дўконида ёнғин содир бўлди
Бугун, 22 январь соат 06:00 да Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги «Янгиобод» маҳалласида жойлашган ЯТТ Т.Рнинг автомобиль эҳтиёт қисмлари савдо дўконида ёнғин юз берди.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, ёнғин натижасида дўконнинг 65 квадрат-метр шифт қисми ва ичидаги маҳсулотлари ёнган.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 06:07 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 07:40 да ўчирган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Савдо дўконнинг 300 квадрат-метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА