Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жарқўрғонда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
17:43 / 2021-05-17

Сурхондарё вилоятида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ана шундай маданий-маърифий тадбир Жарқўрғон туманида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Туманининг 36-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда республиканинг фан, таълим, маданият ва санъат намояндаларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари, туманнинг маҳалла фуқаролар йиғини раислари, нуронийлар ва ўқитувчи ва ёшлар иштирок этди.  

Тадбирда мустақиллик аталмиш бебаҳо неъматнинг қадр-қиммати, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўлами ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги туб ўзгаришлар хусусида сўз юритилди.  

Шунингдек, тарғибот гуруҳи аъзолари тинчликнинг қадрига етиш, бефарқлик ва лоқайдликка йўл қўймаслик, глобаллашув даврида огоҳлик билан теварак атрофга боқиш, халқимизни, айниқса, ёш авлодни ёт ғоялардан асраш каби мавзуларга алоҳида тўхталди. Шоир ва ёзувчилар томонидан мавзуга оид ибратли ҳикоялар, сермазмун шеърлар ўқилди.  

[gallery-2428]

Тарғибот тадбири доирасида туманнинг “Марказий ўйингоҳи”да ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда туман ҳокимлиги томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган 90 нафар ёшга тикув машиналари ва бошқа керакли иш қуроллари топширилди.  

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Зулфия Мўминова, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов каби элимиз суйган ижодкорларнинг ватанпарварлик ҳақидаги фикрлари ёшларда катта таассурот қолдирди. Фестиваль давомида ҳарбий хизматчилар томонидан замонавий ҳарбий техникалар ва қурол аслаҳалар кўргазмаси, жанговар чиқишлари намойиш этилди. Байрам тадбири дилтортар куй-қўшиқларга уланди. Таниқли санъаткорлар, хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрамга ўзгача шукуҳ бахш этди.  

Айтиш мумкинки, бундай тадбирлар янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшаётган инсонлар қалбини меҳр ва ифтихорга тўлдириш, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ундайди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА