.
Президент ташрифи
Таълимда инклюзив ёндашув барча болаларнинг умумий таълим жараёнига қамраб олинишини назарда тутади. Ҳар бир шахс мактабга бориши ва сифатли таълим олиш имкониятига эга.
Жарқўрғон тумани “Янги Ўзбекистон” массивида 2024 январь ойидан фаолиятини бошлаган 66-мактабда бугунги кунда 500 дан зиёд ўқувчи таълим олмоқда.
Таълим масканида шунингдек, ногиронлиги бор болаларни замонавий таълим стандартлари асосида ўқитиш учун алоҳида ёндашувлар амалга оширилган. Бу ерда 50 га яқин махсус мутахассис ва педагог фаолият юритмоқда.
Мактаб ҳовлиси, йўлаклар, спорт зали, ўқув, овқатланиш ва муолажа хоналари юқори даражада ташкил этилган.
Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига ташрифи асносида массив ҳудудида фаолият юритаётган 66-мактабда ташкил этилган шароитлар, жумладан, ногирон болалар учун яратилган имкониятлар билан танишди.
– Бу ерда бир пайтлар бирор ўсимлик унмаган, бугун эса гўзал маскан – “Янги Ўзбекистон” массиви ва файзли мактаб қад ростлади, – деди 66-мактаб директори Шаҳноза Камолова.
Давоми қуйидаги видеода…
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/t1rCzW8K7rg" title="Jarqo‘rg‘onda inklyuziv yondashuvli maktab…" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ,
Нишонбой АБДУВОИТОВ(видео),
ЎзА