Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жарқўрғонда 500 гектар ернинг сув таъминоти тубдан яхшиланади
09:42 / 2025-10-21

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги Қорақурсоқ, Қораёнтоқ, Қўштепа ва Янгиобод маҳаллаларида кўп йиллик оқова сув тақчиллигини бартараф этиш учун секундига 500 литр оби-ҳаёт тортиш қувватига эга насос станцияси барпо этилиб, 2,5 километр масофага қувур тортилмоқда.

Янги лойиҳа тўртта маҳалла ҳудудидаги 500 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги майдонларини сув билан таъминлаб, оби-ҳаёт тақчиллигига чек қўяди. Ерларнинг мелиоратив ҳолати тубдан ўзгаради. Фермерлар ва томорқа ер эгаларининг ердан самарали фойдаланиши ҳамда мўл ҳосил олиши учун қулай имконият яратилади. Даромад манбаи ортиб, турмуш даражаси янада яхшиланади. 

“Занг” каналидан босимли қувур орқали олинадиган сув иншоотини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун 200 киловатт-соат қувватга эга қуёш панели ўрнатилади.

Йилдан-йилга сув таъминоти тақчиллашиб бораётган ҳозирги пайтда лойиҳанинг ишга туширилиши ҳудудда оби-ҳаёт манбаларидан тежамкорлик билан фойдаланиб, исрофгарчиликка йўл қўймайди. Ерларнинг қайта ўзлаштирилиши ва инфратузилма ривожланиши орқали қўшимча иш ўринлари барпо этилади. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири