English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жарқўрғон ва Шеробод туманларида “Илк ривожланиш маркази” очилди
14:41 / 2025-09-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон ва Шеробод туманларида эҳтиёжманд оилалар фарзандларини мактабгача таълим тизимига бепул қамраб олиш, уларнинг жамиятга мослашишига кўмаклашиш, қобилиятини ривожлантириш ва келгусида муваффақиятли таълим олишига замин яратиш мақсадида “Илк ривожланиш маркази” иш бошлади.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 июлдаги “Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган марказга “Камбағал оилалар реестри”даги болаларни қамраб олиш режалаштирилган. Марказга биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари қабул қилинади ва уларга кўрсатиладиган хизматлар мутлақо бепул бўлади.  

[gallery-25217]

Ҳозирда иккала тумандаги марказга 480 нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олинди. 3-6 ёшли болалар учун “ўйин гуруҳи”, 2-7 ёшли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун “махсус мактабгача таълим хизмати” йўлга қўйилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА