Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаримага оид енгиллик бўйича қонун бугундан кучга кирди
09:40 / 2023-05-01

Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун 2023 йил 1 майдан кучга кирди.

Қонунга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.   

Мазкур тартиб эндиликда суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.    

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган бундай нормадан асосий мақсад аҳолига енгиллик яратишдир. Бироқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилмайди. Яъни жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда имтиёз қўлланилмайди.    

Қонун маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, уларнинг жарима юкини янада камайтириш орқали пул маблағларининг иқтисод қилиниши ва жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштиришга хизмат қилади.    

         

Н.Абдураимова, ЎзА