Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жарима тўламаган қарздорнинг автомашинаси хатланди
13:50 / 2021-08-14

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят Яккабоғ туман бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг 27.01.2021 йилдаги ҳукмига асосан жавобгар Ж.Абдуллаевдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида яъни 5 миллион 575 минг сўм маъмурий жарима ундириш белгиланган.

- Ушбу ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган куннинг ўзида ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга маълум қилинган, - дейди МИБ Яккабоғ туман бўлими бошлиғи Қодир Каримов.

 - Давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат давомида ва ундан кейин бир неча маротаба берилган огоҳлантиришларга қарамасдан Ж.Абдуллаев қарздорликни бартараф этмаган. Оқибатда, давлат ижрочилари томонидан жорий йилнинг 12 август куни қарздорга тегишли бўлган ВАЗ2107 авторанспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига қўйилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА