ЖАРдаги барда отишма: 14 одам ҳалок бўлди
Жанубий Африка Республикаси Йоханнесбург шаҳри четида жойлашган барда отишма юз бериб, камида 14 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда “eNCA” телеканали ахборот берди.
Ҳодиса Соуэто туманида шанбадан якшанбага ўтар кечаси содир бўлган. Телеканал хабар беришича, яна 10 инсон турли даражада тан жароҳати олли. Ярадорларнинг 3 нафари оғир авҳволда.
Маҳаллий полиция воқеа бўйича тергов бошланганини маълум қилди.