Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖАРда ишсизлик даражаси тарихий рекорд даражани қайд этмоқда
10:48 / 2021-12-01

Жанубий Африка Республикасида учинчи чоракдаги ишсизлик кўрсаткичи тарихий рекорд даражани – 34,9 фоизни ташкил қилди, дейилади “ТАСС” хабарида.

Мамлакатдаги статистика бошқармаси порталидаги хабарда: “Апрелдан июнгача миллий иқтисод 660 минг иш ўрнидан ажралди, бунга коронавирус чекловлари ва электр энергияси таъминотидаги узилишлар сабаб бўлди”, дейилган.  

Ҳозир мамлакатда 14,3 миллион киши ўз иш жойига эга, аҳолининг турли қатламлари ҳисобга олиб қаралганда, Жанубий Африка Республикасида ҳозир ишсизлик даражаси 46,6 фоизни ташкил қилади.