Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жараёнда фаол иштирок этайлик
14:48 / 2026-01-17

Юртимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида бошқа ташкилотлар ходимлари каби Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси ҳам ҳар томонлама фаоллик кўрсатди. 

– Саволномадаги барча саволларга тўлиқ ва тўғри жавоб бериш, маълумотларни аниқ кўрсатиш рўйхатга олиш натижаларининг сифатли, ишончли бўлишини таъминлайди, – дейди “НКМК” АЖ Ёшлар етакчилари кенгаши раиси Темур Қаландаров.

Унинг таъкидлашича, жараён бошланишидан олдин комбинатнинг кўп минг кишилик жамоаси ўртасида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилди. Жумладан, “НКМК”АЖ нинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, “Кончилар ҳаёти” газетаси орқали турли ахборот материаллари ҳамда видеороликлар эълон қилинди. Шунингдек, ngmk.uz сайтида махсус саҳифа ишга туширилиб, рўйхатдан ўтиш тартибига оид батафсил маълумотлар жойлаштирилди. 

Олиб борилган ташкилий ишлар ўз самарасини бериб, рўйхатга олишнинг илк куниданоқ жамоа аъзоларининг аксар қисми онлайн тарзда муваффақиятли рўйхатдан ўтди. Бу жараёнда комбинат ёшлари фаол иштирок этди. 

Ишчи-ходимларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида “НКМК”АЖ да Call-markaz ташкил этилди. У ерда малакали мутахассислар иш куни давомида рўйхатдан ўтиш бўйича амалий маслаҳатлар бермоқда. 

– Ушбу жараённи илғорлар сафида якунлашни мақсад қилганмиз. Барча юртдошларимизни мамлакатимиз келажаги учун муҳим бўлган мазкур тадбирда фаол иштирок этишга чорлаймиз, – деди Т.Қаландаров. 

Корхонада рўйхатдан ўтиш жараёни уюшқоқлик билан давом этмоқда.

А.Бўриев, ЎзА