Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубликлар Янги йилни янги орзулар, умидлар ва янгиланиш кайфияти билан қарши олмоқда
13:11 / 2025-12-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида байрамона муҳит тобора авж олмоқда. Кўчалар, майдонлар ва дам олиш масканларида ўрнатилган арчалар, ёруғликлар ва безаклар аҳолига кўтаринки кайфият улашмоқда.

Жумладан, Термиз туманида жойлашган “Янги Ўзбекистон” массивидаги амфитеатр ҳудудида ўрнатилган вилоятнинг асосий байрам арчаси атрофида ташкил этилаётган тадбирлар кўпчиликни ўзига жалб этмоқда. Бу ерда ҳар куни болалар ва катталар учун турли кўнгилочар дастурлар, концерт чиқишлари намойиш этилиб, ҳақиқий байрам руҳи яратилаётир.     

[gallery-26981]

Кеч кириши билан майдонлар янада жозибали кўриниш касб этади. Атрофда болаларнинг қувноқ кулгиси, байрам қўшиқлари ва шодликка тўла онлар ҳукм суради. Айниқса, Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги саҳнавий чиқишлар байрамга алоҳида файз бағишлаб, барчада илиқ таассурот қолдирмоқда.       

Умуман олганда, сурхондарёликлар Янги йилни янги орзулар, умидлар ва янгиланиш кайфияти билан қарши олишга ҳозирлик кўрмоқда. Байрам тадбирлари эса бу шодликни янада мазмунли ва эсда қоларли қилмоқда.

ЎзА фотомухбири

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар