Жанубий Суданда самолёт ҳалокатга учради
Халқаро "Samaritan's Purse" хайрия ташкилоти учун озиқ-овқат ёрдами олиб кетаётган самолёт Жанубий Суданнинг Юнити ҳудудида ҳалокатга учради. Натижада уч нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ташкилот вакили баёнот берган.
"Samaritan's Purse" директори ўринбосари Бикрам Рай "Reuters" агентлигига айтишича, "Nari Air" компаниясига қарашли учоқ пойтахт Жубадан сув тошқини туфайли кўчирилган одамлар учун икки тонна юк олиб кетаётган экан.
– Жамоамиз ҳалокат жойига етиб келди ва мен чуқур қайғу билан уч нафар экипаж аъзоси вафот этганини хмбълум қиламан, – деди у.
Самолёт эрталаб соат 8 атрофида Судан билан чегарадош ҳудудда, нефтга бой Лер округидаги учиш-қўниш йўлагидан тахминан 20 километр масофада ҳалокатга учраган.
"Nari Air" маъмурияти изоҳ сўраб қилинган телефон қўнғироғига жавоб бермаган. Самолётнинг русуми ҳозирча маълум эмас.
М.Пирматова, ЎзА