Жанубий Кореянинг ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги экспорти жорий йилнинг март ойида 23,26 миллиард долларни ташкил этди.
Бу 2021 йилнинг шу даври билан таққослаганда 33,6 фоизга кўпдир, деб хабар тарқатди пайшанба куни мамлакатнинг фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги.
Вазирлик маълумотига кўра, бу 1996 йилдан буён ойлик рекорд ҳисобланади. Аввалги рекорд ўтган йили декабрь ойида кузатилган эди. Ўшанда соҳа ишлаб чиқарувчилари 22,14 миллиард долларлик маҳсулотни экспортга чиқарган.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги импорт кўрсаткичи март ойида 12,86 миллиард долларни қайд этган ва савдо балансида профицит 10,4 миллиард долларга етган.
Жанубий Кореянинг яримўтказгичлар, дисплейлар, мобиль телефонлари, компьютерлар ва шуларга боғлиқ техникалар экспорти тахминан 40 фоизга ортган. АКТ маҳсулотлари экспорти айниқса, Хитой, Вьетнам, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Японияга сезиларли равишда ортди, дейилади хабарда.