Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Кореянинг Намсеул университетида “Ўзбекшунослик” кафедраси очилди
14:11 / 2024-07-19

Жорий йилнинг 17 июль куни Кореа Республикаси Чеонан шаҳрида жойлашган Намсеул университетида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг “Ўзбекшунослик” кафедраси ташкил этилди.

Икки университет келишуви асосида очилаётган “Ўзбекшунослик” кафедраси ўз фаолиятида хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали мамлакатимизга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ёрдам беради.    

Намсеул университетининг вице-президенти, профессор Юн Сеок Ли кафедранинг Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини Жанубий Кореяда кенг тарғиб қилишда муҳим ўрин эгаллашига ишонч билдирди. Юн Сеок Ли томонидан “Ўзбекшунослик” кафедрасига маъсул этиб университетнинг ўзбекистонлик профессори Зоир Сатторов тайинланди.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг 25 июнь куни Туркиянинг Истанбул университетида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг “Ўзбекшунослик” кафедраси ташкил этилган эди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА