ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу кунларда мамлакатимизда бўлиб турган Жанубий Кореянинг “Ewha Womans University” госпиталининг 20 нафар тиббиёт ходимидан иборат делегация Сирдарё вилояти аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тиббий кўрик аҳоли саломатлигини яхшилаш, касалликларнинг барвақт олдини олдини олиш, самарали даволаш, соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган.
[gallery-15890]
Сирдарё тумани “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Ҳақиқат” тиббиёт клиникасида ташкил этилган тиббий кўрикда хорижлик мутахассислар аҳоли саломатлигини текширувдан ўтказди. Аниқланган хасталикларни даволаш бўйича беморларга зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шунингдек, жараёнда хорижлик шифокорлар томонидан бир гуруҳ беморларга бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА