Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий кореялик шифокорлар Оролбўйида
18:32 / 2023-12-06

Жанубий Кореянинг Инҳа университети клиникаси етакчи мутахассислари Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида жарроҳлик амалиётларини ўтказмоқда.

Жорий йилнинг август ойида Қорақалпоғистон тиббиёт институтида ҳамда Инҳа университети клиникаси мутахассислари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланганди. Шу мақсадда клиника профессорлари жорий йилнинг 3 декабридан бошлаб ортопедик туғма нуқсони бор 10 нафар болага жарроҳлик амалиётини ўтказишни режалаштирмоқда. 

Дастлабки жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Унда кореялик мутахассислар билан бирга Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси шифокорлари, ҳамширалари ҳамда талабалар иштирок этмоқда. 

Ушбу ҳамкорлик доирасида кореялик профессорлар маҳаллий талабаларга муҳим мавзуларда маърузалар ҳамда ортопедик жарроҳлик амалиёти бўйича маҳорат дарслари ўтади. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири