ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги “Bukhara Himchan Hospital”да Жанубий Кореядан ташриф буюрган тиббиёт вакилларидан иборат мутахассислар иштирокида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Акцияда Жанубий Кореянинг “Kyungpook National University Chilgok Hospital”нинг реабилитолог, ревматолог, акушер-гинеколог, маммолог, стоматолог ва УТТ шифокорлари томонидан аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
Даволаниш истагида бўлган ва хасталиги бўйича мурожаат қилган 557 нафар фуқарога тиббий муолажалар кўрсатилиб, керакли зарур тавсиялар ҳамда касалликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига фойдаси тушунтирилди.
Шунингдек, тиббий кўрик давомида 4 нафар беморга Жанубий кореялик профессор нейрохирург Пак Ки Су ҳамда маҳаллий нейрохирург шифокорлар Эркин Хаятов, Жамшид Марданов томонидан хайрия жарроҳлик амалиёти кўрсатилди.
[gallery-14925]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА