Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Кореядаги шифохонада ёнғин содир бўлиб, 5 киши ҳалок бўлди
11:47 / 2022-08-05

Корея Республикасининг Ичхон шаҳридаги шифохонада ёнғин содир бўлди, – деб ёзади “Yonhap” агентлиги.

Ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 37 киши тан жароҳати олди. Агентлик маълумотларига кўра, қурбонларнинг баъзилари тутундан заҳарланган. Ёнғин содир бўлган пайтда тиббиёт муассасасида 46 киши, жумладан, 33 нафар бемор бўлган.

Ўт ўчирувчилар фикрига кўра, ёнғин виртуал голф ўйнаш учун муассаса жойлашган учинчи қаватда бошланган бўлиши мумкин. 

Ҳозирда бу бўйича аниқ текширув ишлари олиб борилмоқда, – дея хабар берди “Yonhap”.