Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Кореяда телебошловчилар ўрнини сунъий идрок эгаллай бошлади
17:55 / 2024-03-28

Телебошловчиларнинг генерация қилинган образлари Жанубий Кореядаги кўпгина давлат каналларида ишлатила бошланди. Бу ҳақда “The Straits Times” нашри хабар бермоқда.

Шунингдек, яқинда Чежу провинцияси маъмуриятининг “YouTube” каналида ҳам виртуал бошловчилар фаолияти йўлга қўйилди.

Компьютерда яратилган аёл бошловчи оролдаги маҳаллий янгиликлар ва халқаро хабарлар билан таништиради, сунъий интеллект орқали тайёрланган матнларни ўқийди. Орол провинцияси маълумотларига кўра, мазкур дастур хусусий пудратчи компания томонидан ишлаб чиқилган. 

-Янгиликлар бошловчиларини ишга олиш бироз харажатларни талаб қилади, шунинг учун биз бунинг алтернатив йўлини топдик, -деди Чежу расмийси.

Вилоятнинг расмий “YouTube” канали ва веб-сайтида яқинда эфирга узатилган “Ҳафталик Чежу” кўрсатувида кўк кўйлак кийган AI телебошловчи аёл янгиликларни ўқиётиб, гоҳ олдинга ва орқага тебраниб, табиийроқ кўринишга уриниб кўрди.

Бу Кореяда AI янгиликлар бошловчисининг оммага таништирилишининг биринчи мисоли эмас.

2020 йил 6 ноябрда “MBN” сунъий интеллект янгиликлар бошловчисини тақдим этган биринчи маҳаллий телерадиокомпания бўлган эди. Ўшандан бери мазкур телерадиокомпания AI версиясини ўз ичига олган кундалик дастурларни эфирга узатиб келади.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг бошида “CBC” телерадиокомпанияси ўзининг “Morning wide”деб номланган долзарб воқеалар ҳақидаги дастурида сунъий интеллект телебошловчиси “Зае”ни ишга туширган эди.