Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Кореяда собиқ президентга 10 йил қамоқ жазоси сўралди
13:58 / 2025-12-26

Жанубий Корея махсус прокурори собиқ президент Юн Сок Ёлга нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлашни сўради. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, собиқ давлат раҳбари мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этишга уриниш ҳамда ўзини ҳибсга олиш ҳаракатларига тўсқинлик қилганликда айбланмоқда. Шунингдек, Юн Сок Ёль жорий йил январь ойида терговчиларни президент қароргоҳига киритмаслик учун бинода тўсиқлар ўрнатишга урингани айтилмоқда.

Маълумот ўрнида: мазкур талаб махсус прокурорлар томонидан собиқ президентга нисбатан илк бор қамоқ жазосини сўраш ҳолати ҳисобланади.

Д.Ҳакимов, ЎзА