Жанубий Кореяда кураш бўйича Осиё чемпионати бошланди
Бугун, 2 август куни Жанубий Кореяда миллий спортимиз кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бошланди.
Чемпионатда қитъанинг 25 га яқин давлатидан 300 нафардан ортиқ курашчилар иштирок этиш учун талабномалар тақдим этган.
Чемпионат дастурига кўра, бугун ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.
Кеча чемпионат олдидан Осиё кураш конфедерациясининг VII Конгресси бўлиб ўтди.

25 га яқин мамлакатнинг кураш федерацияларидан делегатлар иштирок этган конгресс давомида курашнинг қитъадаги ривожи, стратегик йўналишлар, комплекс мусобақалар дастуридаги ўрнини мустаҳкамлаш, олдиндаги мусобақалар режаси, “World Series Pro” турнирининг янги тартиб-қоидалари муҳокама қилинди. Тажриба алмашинув ва ўқув дастурлари юзасидан муҳим таклифлар илгари сурилди.
Чемпионат 5 августга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА