Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Кореяда инфляция секинлашди
12:50 / 2026-02-03

Корея Республикасида истеъмол инфляцияси январда сўнгги беш ой ичидаги энг қуйи кўрсаткичга тушди. Расмий маълумотга кўра, йиллик инфляция даражаси 2,0 фоизни ташкил этди. Бу декабрь ойидаги 2,3 фоизга нисбатан паст бўлиб, бозор кутган натижага деярли мос.

Бу ўтган йил август ойидан буён қайд этилган энг секин йиллик ўсиш. Сўнгги тўрт ой давомида инфляция Марказий банк белгилаган 2 фоизлик мақсаддан юқори бўлиб келган эди. Ойлик ҳисобда эса нарх 0,4 фоиз кўтарилиб, иқтисодчилар тахминига яқинлашди. Нефть маҳсулотлари нархи эса 2,5 фоиз арзонлаб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 1,5 фоиз қимматлашди.

Мамлакат Марказий банки ўтган ой фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдириб, ҳозирги юмшатиш сиёсати якунига етаётганини билдирган. Асосий эътибор миллий валюта — вон барқарорлигини сақлашга қаратилди. Йил бошидан бери вон долларга нисбатан 0,8 фоиз қадрсизланиб, 1 доллар учун 1 451,5 вон атрофида савдо қилинмоқда.

Умуман, Жанубий Кореяда нарх босими аста-секин сусаймоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА