Жанубий Корея Украинага ҳарбий ёрдам юборади
Жанубий Корея миллий мудофаа вазирлиги Украинани ҳарбий материаллар билан таъминлаш режасини эълон қилди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар бермоқда.
– Айни дамда ёрдам сифатида нима кўрсатилиши бўйича қарор қабул қилинди, – деди агентлик вакили Пу Сын Чхана. Ҳозир етказиб бериш бўйича таклифлар жиддий муҳокама қилинмоқда.
Қайд этилишича, гап қурол-яроғ тизимлари ҳақида кетаётгани йўқ: дубулға, чодир, кўрпа-тўшак, қуруқ овқат, биринчи тиббий ёрдам қутилари Украинага топширилади, – деб ёзади “Yonhap”.
Етказиб бериш нархи 804 минг долларни ташкил қилади, – деб ёзади “Свободная пресса”.