English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея Украинага 1,1 миллион доллар ёрдам юборишни режалаштирмоқда
16:01 / 2022-05-26

Жанубий Корея Украинага ёрдамнинг навбатдаги партияси сифатида қиймати 1,1 миллион долларга тенг бўлган газга қарши ниқоблар ва фильтрларни жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни “Yonhap” агентлиги мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

Ҳарбий департамент вакилининг сўзига кўра, ёрдамнинг кейинги – учинчи партияси радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя учун зарур бўлган буюмлар билан таъминланади. 

Агентлик маълумотига кўра, газ ниқоблар келаси ой етиб келади. Аввалроқ Сеул Киевни дубулға, зирҳ ва дори-дармонлар билан таъминлаган.