English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
15:44 / 2021-03-29

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Чон Ий Ён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Абдулазиз Комилов Чон Ий Ённи Корея Республикаси ташқи сиёсат идораси раҳбари этиб тайинлангани билан табриклаб, янги лавозимдаги фаолиятида муваффақият тилади.

Вазирлар кўп қиррали Ўзбекистон – Жанубий Корея алоҳида стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилдилар. Томонларнинг ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга тайёрлиги эътироф этилди.

2021 йил 28 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг «онлайн» саммити якунлари юқори баҳоланди. Шу нуқтаи назардан давлат раҳбарлари келишувларини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатлар, ўзаро савдо ҳажмини ошириш орқали иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Жанубий Корея сармоядорлари ва молия тузилмалари иштирокида лойиҳаларни рўёбга чиқаришни давом эттириш устувор аҳамият касб этиши қайд қилинди.

Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Вазирлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бу борада томонларнинг ёндашуви, мавқеи ўхшашлигини билдирдилар.

Суҳбат якунида Ўзбекистон ТИВ раҳбари ҳамкасбини жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга таклиф этди.